Обобщенная структура телекоммуникационной сети.

Report
12.1-маъруза
КОМПЬЮТЕР ТАРМОҚЛАРИ
Режа
1. Замонавий симли ва симсиз тармоқ
технологиялари.
2. Ташкилотлар ва корхоналар фаолиятида локал
ва глобал тармоқлардан фойдаланишнинг
хусусиятлари. VPN-технологияси асосидаги
тармоқлар.
Хозирги пайтда кенг қўлланилаётган
замонавий симли компьютер тармоқлари
технологияси қаторига, асосан Ethernet
технологиялари оиласига тегишли бўлган
Ethernet, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet, 10G
Ethernet, 100G Ethernet ва операторлар
синфига мансуб Ethernet технологияларини
киритиш мумкин.
Ушбу тармоқ технологиялари локал ва
глобал компьютер тармоқларини қуришда
фойдаланилмоқда. Замонавий симли
тармоқ технологияларининг тузилишларини ва ишлаш тамоилларини уларнинг
дастлабки вакиллари бўлган Ethernet ва
Fast Ethernet технологиялари мисолида
кўриб чиқамиз.
Ethernet технологиясининг тўртта
стандарти ишлаб чиқилган. Замонавий
симли тармоқ тузилишини биз ана шу
тўртта стандартлардан бири бўлган
l0Base-T стандарти мисолида кўриб ўтамиз.
l0Base-T тармоғида маълумотларни
узатиш мухити сифатида экранланмаган
ўралма жуфтлик (Unshielded Twisted Pair,
UTP) кабели ишлатилади.
Экранланмаган ўралма жуфтлик кабели
(UTP)
10Bаse-T стандарти тармоғи
Бунда ўралма жуфтликнинг биттаси
компьютерни такрорловчига, яъни
концентраторга маълумотларни узатиш
учун (Тх ), иккинчиси эса концентратордан компьютерга маълумотларни узатиш
учун (Rх ) ишлатилади. Бу кабелнинг
узунлиги кўпи билан 100 м бўлиши
мумкин.
10Base-T стандартида «4 - тагача
концентраторлар» қоидаси амал қилади.
Ethernet концентраторларини иерархик тарзда улаш.
10Base-T тармоғининг узунлиги кўпи
билан 500 м ни ташкил қилади.
Яъни 5-та сегмент ҳар бири 100 м дан
бўлганда тармоқнинг диаметри 500 м
бўлади. Тармоққа кўпи билан 1024 та
компьютер улашга рухсат берилади.
Бунга концентраторларни икки сатҳли
иерархик кўринишда улаш билан эришиш
мумкин бўлади.
Станциялар сонини анча кўп бўлганда
қўлланиладиган схема
Fast Ethernet тармоқларида коаксиал кабель
ишлатилмайди, шунинг учун уларнинг тузилиши
ҳар доим концентраторлар асосида қурилган
иерархик юлдуз шаклига эга бўлади (10Base-T
ва 10Base-F стандартларига ўхшаб).
Fast Ethernet тармоқлари конфигурациясининг аввалги стандартлардан фарқли жойи
шуки, бунда тармоқ диаметри кўпи билан 200 м
(250 м) бУлади. Шунинг учун бу стандартда
минимал узунликка эга бўлган кадрни узатиш
вақти 10 баравар кичраяди, яъни ахборот
узатиш тезлиги 100 Мбит/сек га етказилган.
802.3u стандартига асосан Fast Ethernet
тармоғи учун физик сатҳининг уч хил
спецификацияси ишлаб чиқилган:
1. 100Base-TХ - бешинчи категорияли икки
жуфтли (тўртта симли) экранланмаган ўралма
жуфтлик (UTP) ёки Type 1 ли экранланган
ўралма жуфтлик (STP) кабели учун.
2. 100Base-T4 - учинчи, тўртинчи ёки
бешинчи категорияли тўрт жуфтли (саккизта
симли) экранланмаган ўралма жуфтлик (UTP)
кабели учун.
3. 100Base- FX - иккита толали оптик кабель
учун.
Fast Ethernet технологияси физик сатҳининг
Fast Ethernet тармоғини I-синф такрорловчилари
ёрдамида қурилган кўриниши.
Глобал тармоқ структурасининг намунаси.
BSS - базавий хизматлар тўплами
кўрсатиладиган тармоқ
ЕSS–кенгайтирилган (қўшимча) хизматлар
тўплами қўрсатадиган тармоқ
STA1, STA2 – станциялар (компьютерлар,
яъни фойдаланувчилар, сервер,
коммутатор ёки маршрутизатор).
AP (Access Point) – уланиш нуқтаси.
DS (Distribution System) – тақсимланган
тизим.
DSS (Distribution System Service) –
тақсимланган тизим хизмати.
IBSS режимида ишловчи симсиз тармоқ
BSS режимида ишловчи симсиз тармоқ
ESS режимида ишловчи симсиз тармоқ
Корпоратив тармоқлар.
Бўлим масштабидаги тармоққа мисол.
Кампус ёки бино тармоғига мисол
Корхона масштабидаги корпоратив тармоққа мисол
Алоқа операторлари томонидан кўрсатиладиган
хизматларнинг хиллари
Ахборот-телекоммуникация воситалари
хизматларидан фойдаланувчи мижозларни
иккита катта гурухга ажратиш мумкин:
- кўп сонли алоҳида-алоҳида ишловчи
мижозлар
- корпоратив мижозлар.
Алоҳида-алоҳида ишловчи мижозлар
учун уланиш ва хизматларнинг арзон
бўлиши, уйларда мавжуд телефон
симлари ва телевизон коаксиал
кабеллардан фойдаланиш мумкинлиги
муҳим ҳисобланади. Ҳозирда бундай
мижозлар учун оптик толали кабеллардан
ҳам фойдаланиш мумкин бўлмоқда.
Корпоратив мижозлар деганда эса
ҳар-хил каталикка эга бўлган корхона ва
ташкилотлар тушунилади. Бунда катта
худудларга ёйлган бўлим ва филиалларга
эга бўлган катта корхоналарга нисбатан
қўпроқ хилдаги хизматлар керак бўлади.
Бундай хизматлардан бири бўлиб виртуал
хусусий тармоқ (VPN – Virtual Private
Network) ҳизмати ҳисобланади.
Алоқа операторлари хизмат кўрсатиш
худудларининг катта-кичиклигига қараб локал, минтақавий (регионал), миллий ва
мамлакатлараро операторларга
бўлинадилар.
Ҳар-хил алоқа операторлари ўртасидаги ўзаро
боғланишлар
POP (Point Of Presents) – уланиш нуқталари.
Бу мижозлардан келадиган кўп сонли алоқа
каналларини, алоқа операторларига
улайдиган қурилмалар жойлашган хона ёки
бинодир. Бундай уланиш нуқталари марказий
офис (Central Office - CO) деб ҳам аталади.
ILEC (Incumbent Local Exchange Carriers) масъул локал оператор – шаҳар ёки кичик
худудий телефон тармоғи, яъни аввалги
АТСлар.
СLEC (Competitive Local Exchange Carriers) альтернатив худудий локал оператор.
Локал операторлар шаҳар ёки маълум
бир катталикда қишлоқ худудларида
ишлайдилар. Кўпчиликка таниш бўлган
анаънавий локал оператор – бу шаҳар
телефон тармоғи оператори ҳисобланади,
яъни шаҳар АТСи. АҚШ терминологияси
бўйича бундай операторларни ILEC
(Incumbent Local Exchange Carriers)лар деб
аталади.
Хозирги пайтга келиб аввалги
ананавий локал операторлар қаторига
биринчи навбатда Интернет хизматларини
кўрсатадиган альтернатив локал
операторлар қўшилади булар CLEC
(Competitive Local Exchange Carriers) лар
деб аталади. СLEC-лар телефон
хизматларини ҳам кўрсата оладилар..
Интернетнинг тузилиши
Интернетнинг чегаралари
NGN тармоғига мисол
Тармоқ адаптери
Тармоқ концентратори
Локал тармоқ коммутатори
Симсиз тармоқ адаптери
Симсиз тармоқнинг уланиш нуқтаси

similar documents